Қардошлик, Дўстлик Ва Ҳамкорлик Минтақаси

Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осиёнинг бугуни ва келажаги, уни қардошлик, дўстлик ва ҳамкорлик минтақасига айлантириш ғояси билан чамбарчас боғлиқ эканига урғу берди.
Ҳақиқатан ҳам, Марказий Осиё ажралмас, ажратиб бўлмас минтақа эканлигини тарих ва бугун бизга янада аниқроқ, яққолроқ, ойдинроқ кўрсатди, англатди. Собиқ тузум парчаланиши оқибатида баъзи бир муаммолар, хатолар қалқиб чиқди. Яширишнинг нима ҳожати бор. Муносабатларга дарз кетиб оға-инилик, қон-қардошлик масалалари ҳам четга суриб қўйилган вақтлар бўлди. Зиддиятлар неча ўн йиллар давом этди. Бу ҳоллар фақат йўқотишларга, мусибатларга, ёвлашишга олиб келди. Қадриятлар, ўзаро борди-келдилар унутилди. Балким ўша даврга ҳам бир кун келиб тарих баҳо берар, муҳими бу эмас. Муҳими бундай мусибатли кунларга барҳам берилишидир.
Бу ўринда мен Марказий Осиё давлатларининг бошқа лидерларини камситмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тарихий хизматларини алоҳида эътироф этишни истайман. Бугун Марказий Осиё давлатлари бир кучга, бир иттифоққа айланишида айнан Мирзиёев жаноблари муҳим ўрин тутганлигини ҳеч ким инкор этмаса керак. Мирзиёев ўз қарашларига содиқ қолган ҳолда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ҳам Марказий Осиё бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. Мен бунга ажабланмайман. Ҳурматли Ш.М. Мирзиёев давлат бошқарувига келгач, дастлаб ўзининг давлат ташрифини Туркманистон Республикасига амалга оширган эди. Унинг ташаббуси билан Марказий Осиё бирдамлиги йўлидаги барча сунъий тўсиқлар бутунлай олиб ташланди. Бу жасоратли қадамларни бутун дунё олқишлади. Ибрат ва намуна сифатида таъкидлашди. Мирзиёевнинг бу хизматлари аввало унинг ўзига халқаро ҳамжамият олдида жуда катта шон-шуҳрат келтирди. Ўзбекистон ва унинг раҳбарининг номи расмий доираларда ҳам эътироф этила бошланди.
2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” мавзусида халқаро форум ўтказиш ғояси барчамизни қувонтирди. Қалбимизда ифтихор туйғусини пайдо қилди. Президент Мирзиёевга миннатдорчилик ва ташаккурларим бўлсин…
БМТ йиғилишидаги нутқида Президент Мирзиёев Марказий Осиё келажаги ва бугуни учун ўта муҳим бўлган ташаббусни илгари сурганига бутун дунё гувоҳ бўлиб турибди. Бу Ўзбекистон Президентига бўлган самимий ҳурмат ва эҳтиромимнинг янада ошишига сабаб бўлди. Ташаббускор ва ислоҳотчи Мирзиёев нафақат Марказий Осиё бирдамлиги йўлида балки, бутун турк дунёсининг бирлашиши орзусида яшашига ишонаман. Қардошлик туйғуси ила Мирзиёев ташаббус ва таклифларидан фахрланаман…
Проф. Др. Салиҳ ЙИЛМАЗ,
Анқара Йилдирим Боязид университети.
YENİ HABERLER
YORUMLAR
Henüz hiç yorum yapılmamış.